"Андижон" Тожикистонга етиб борди, бугун ўртоқлик ўйини бор

Aziz Tukhtamuradov
10 июн 2023
“Андижон” ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Хўжанд шаҳри яқинида жойлашган Қайроққум сув омбори соҳилидаги спорт комплексига етиб борди.

Кеча жамоа у ердаги дастлабки машғулотини ўтказди. 

“Андижон” бугун, 10 июнь куни “Парвоз” жамоасига қарши майдонга тушади. Бу Сўғд вилояти, Гулистон шаҳрининг Бобожон Ғофуров туманидаги клуб ҳисобланади. 

“Парвоз” айни пайтда Тожикистон биринчи лигасида иштирок этиб келяпти. Ўз вақтида мамлакат Кубогини қўлга киритган. 

“Андижон” – “Парвоз” учрашуви андижонликлар йиғин ўтказаётган спорт комплекси майдонида бўлиб ўтади. 

Ўйиннинг бошланиш вақти 18:00 га белгиланган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: t.me/andijonpfc