

"Локомотив" бугун тонгда водий томон йўлга чиқди. Андижонга кетганлар орасида жароҳатини даволаган Сервер Жепаров ҳам бор. Бироқ бошқа бир ярим ҳимоячи Икром Алибоев "темирйўлчилар" билан бирга кетмаган. Футболчини ўтган йил олган жароҳати яна безовта қилгани маълум бўлди. Шундай қилиб, Алибоев "Андижон"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" - "Локомотив" учрашуви 11 март куни соат 16:30да Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионида бошланади.
"Локомотив" матбуот хизмати



