UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  1 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  0 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  2 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  5 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  39 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  6 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  1 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  2 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  6

Ўзбекистон Кубоги. “Андижон” кўк, “Навбаҳор” эса оқ формада ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. “Андижон” кўк, “Навбаҳор” эса оқ формада ўйнайди

Маълумки, бугун соат 20:00 да Ўзбекистон Кубоги 1\16 финал доирасида марказий тўқнашув сифатида баҳоланаётган “Андижон” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Мазкур ўйин олдидан ҳар иккала жамоанинг расмий аъзолари иштирокида «Соғлом авлод» стадионининг анжуманлар залида ўзига хос тадбир бўлиб ўтди. Учрашув комиссари сифатида Андижонга келган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳакамлар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов беллашув бўлиб ўтадиган “Соғлом авлод” стадионини ўйинга кўрилаётган тайёргарлигини синчиклаб текшириб чиқди. Ўйинолди тадбирни ҳам Саидқосимовнинг ўзи ўтказди.

Унда ҳар иккала жамоанинг бир қатор масалалар бўйича аҳамият қаратиши керак бўлган ишларни айтиб ўтди. Бугунги учрашувда “Андижон” жамоаси кўк формада, “Навбаҳор” эса оқ-қизил рангли формада майдонга тушадиган бўлди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика