

“Андижон” футбол клуби учун янги ташкил этилган машғулотлар базаси бугун фойдаланишга топширилди. 32 миллиард сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган ушбу маскан Хўжаобод туманида жойлашган. Очилиш маросимида вилоят раҳбари - Андижон футбол ассоциацияси президенти Шуҳратбек Абдураҳмонов, ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдурайимов, спорт шарҳловчилари Даврон Файзиев, Ҳайрулла Ҳамидов, “Андижон” жамоаси аъзолари ва мураббийлар штаби, шунингдек, бошқа кўплаб фаҳрий меҳмонлар иштирок этдилар.







