«Андижон» ҳозирча таътилга чиққани йўқ
03 июл 2016 11:41
Янгиликлар
«Андижон» ҳозирча таътилга чиққани йўқ
Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган «Навбаҳор» - «Андижон» учрашувидан сўнг жамоамиз таътилга чиқмади.
Боиси 5 июль куни Ўзбекистон Кубоги доирасидан ўрин олган 1/4 финал босқичида «Насаф»га қарши ўйин кутиб турибди. Шу боис айни дамда футболчилар бўлажак баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур учрашувдан сўнг жамоа аъзоларига қисқа муддатли дам берилади. 10 июльдан эса йиғин бошланади. Давралар оралиғида таркибда эътиборга молик ўзгаришлар бўлиши аниқ. Айни дамда селекция гуруҳи бир қатор футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Уларнинг айнан ким экалиги хусусида кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар