«Андижон» эртага «Цементчи» билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
19 янв 2018
Янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган андижонликлар эртага навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Элдор Сакаев бошқарувидаги «бургутлар»нинг навбатдаги рақиби супер лига вакили Қувасойнинг «Цементчи» жамоаси бўлади. Мазкур учрашув эртага Андижон шаҳридаги, Бўстон даҳасида жойлашган «Болалар-ўсмирлар футбол мактаби»нинг сунъий копламали майдонида бўлиб ўтади.

Ўйиннинг бошланиш вақти соат 12:00га белгиланган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Андижон” матбуот хизмати