"Андижон" Эммануэл Аривачукву билан шартномасини бекор қилди

Narzulla Saydullayev
23 сен 2020
Эммануэл билан меҳнат шартномаси ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига асосан бекор қилинди.

Нигериялик легионер билан ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ якунланди. Шу тариқа Эммануэл яқин орада ўз уйига жўнаб кетади.

Эммануэл "Андижон" сафида 11 учрашувда майдонга тушиб, 4та сариқ ва битта қизил карточка олди, шунингдек у бир маротаба "тур рамзий терма жамоаси"дан ўрин олди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати