UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  8 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  33 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  19 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  97

«Андижон»: «Цементчи» билан ўйинга тайёргарлик бошланди Янгиликлар

«Андижон»: «Цементчи» билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Хабарингиз бор, кеча «Андижон» биринчи лиганинг 5-турида «УзДонгЖу» жамоасини 2:0 ҳисобида таслим этиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Энди навбатдаги турдаги рақибимиз - Қувасойнинг «Цементчи» жамоасидир. Абдумалик Ҳакимов бошчилигидаги ушбу жамоа айни дамда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Андижон» билан ўртадаги очколар фарқи иккитани ташкил этаётганини ҳам айтиш лозим. Қувасойликлар бугунгача 5та ўйин ўтказиб  юз фоизли натижа кўрсатиб келмоқда. Шу боис айтиш мумкинки, 26  апрель куни Қувасойда бўлиб ўтадиган «Цементчи» - «Андижон» учрашуви кескин ва муросасиз тарзда ўтиши турган гап. «Бургутлар» устози Виталий Легай кечаги ўйиндан сўнг футболчиларга дам бермади ва навбатдаги муҳим беллашувга тайёргарликка киришилди.

 Бугун эрталаб ўтказилган машғулотда мураббийлар айрим футболчилар билан тикланиш машғулотини олиб борган бўлса, қолганлар тўлиқ куч билан астойдил шуғулланди. Таркибда Абдукарим Муҳамедовдан бошқа йўқотишлар йўқ. Иқтидорли посбон «УзДонгЖу» билан ўйиндан олдинги машғулотда кутилмаганда оёғидан жарохат олиб, бир неча ойга сафдан чиқди. Қолган футболчиларимиз соппа-соғ ва улар бўлажак жиддий ўйинга жангавор тайёргарлик ва юқори кайфиятда дейиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, биринчи лиганинг ушбу марказий учрашуви 26 апрель, чоршанба куни Қувасой шаҳридаги «Цементчи» стадионида соат 16:30да бошланади. Ишқибозларимизни қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинга таклиф этиб қоламиз. Зеро, «Цементчи»га қарши учрашувда мухлислар далдаси жамоамиз учун муҳимдир. Шундай экан, биз сизларни стадионда кутамиз!


"Андижон" клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика