"Андижон" билан учрашувдан аввал "Қизилқум" футболчиси Акаки Шулаянинг дисквалификацияси бекор қилиниши мумкин
02 ноя 2023 14:33
Янгиликлар
"Андижон" билан учрашувдан аввал "Қизилқум" футболчиси Акаки Шулаянинг дисквалификацияси бекор қилиниши мумкин
"Қизилқум" футболчиси "Олимпик"ка қарши кечган ўйинда иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилганди
Мазкур ҳолатда футболчи 1 та ўйинга дисквалификация қилинарди, яъни Акаки Шулая фақат "Андижон" билан баҳсни ўтказиб юборган бўларди.
Бундай вазият ОКМК жамоасида "Қизилқум" билан ўйин арафасида Сардор Раҳмонов билан бўлган эди. Ўшанда олмалиқликларнинг апелляциясини тартиб-интизом қўмитаси кўриб чиқиб, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази, эксперт ҳакамлар комиссияси билан келишилган ҳолда бекор қилганди.
"Қизилқум" ҳам "Андижон" билан учрашувдан аввал ЎФА тартиб-интизом қўмитасига апелляция берган. Қўмита бу вазиятни қайта кўриб чиқиб, учрашувдан аввал Шулаянинг дисквалификациясини бекор қилиши мумкин. Бу ҳақидаги расмий хабар тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.
Абдулазиз Искандаров
Фикрлар