"Андижон" 7 йилдан сўнг ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Iskandarov Abdulaziz
23 сен 2023, 20:21
Бугунги учрашувлар ҳақиқий дерби номига мос ўтди ва мухлисларни асло зериктириб қўймади.

қўймади. Хусусан, "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви ҳам томошабоплиги билан футбол оммасини эътиборини ўзига жалб қилди. 

"Андижон" ўз майдонида 7 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. "Бургутлар" сўнгги маротаба 2016 йил Рўзимбой Аҳмедовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган. Кейинги 3та учрашувнинг 2тасида "лочинлар"нинг қўли баланд келган, 1та ўйинда дуранг қайд этилганди. Мезбонларнинг бугунги ғалаба голига Суҳроб Бердиев муаллифлик қилди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia