Анчелотти: "Вальвердега "Олтин тўп"? Нега бўлиши мумкин эмас?
23 окт 2022 14:14
Янгиликлар
Анчелотти: "Вальвердега "Олтин тўп"? Нега бўлиши мумкин эмас?
"Реал" футболчиси Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Федерико Вальверденинг "Олтин тўп"ни олиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Гап шундаки, сентябрь ойининг ўрталарида Анчелотти матбуот анжуманида агарда Вальверде ушбу мавсум 10та гол урса, мураббийлик лицензиясини йиртиб ташлашини айтганди.
"Вальверде ўтган мавсум 1тагина гол ургани учун гапиргандим. Энди эса лицензиям хавф остида қолмоқда. Феде - жуда зўр футболчи, у исталган муаммодан чиқиб кета олади.
Жароҳати? Вальверденинг оёғини тепишди. Оёғида бироз шиш бор. Кўрамиз. Унинг "Лейпциг"га қарши ўйинда қатнашиши борасида бирор нима дея олмайман", - деди Анчелотти.
Фикрлар