Анчелотти Мбаппе ва "Реал" ҳақида гапирди
28 авг 2021 00:33
Янгиликлар
"Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Килиан ажойиб ўйинчи, аммо бизнинг таркибимизда кучли футболчилар кўп. Улар ўзларини кўрсата олишади деб ўйлайман. Бир нарса айта оламан. "Реал"ни бошқариш, дунёдаги энг катта ва муҳим клубни бошқариш дегани. Бу нафақат катта маъсулият, балки катта тажриба ҳам бўлади. Мен "Реал Мадрид"ни бошқараётганимни ҳар куни ҳис қиламан", -деди Карло Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖ 180 миллионлик таклифни рад қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар