Анчелотти 4 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин
31 окт 2022 23:30
Янгиликлар
Анчелотти 4 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти бош ҳакамни танқид қилгани учун жазоланиши мумкин.
Испания футбол федерацияси Карло Анчелоттининг ЛаЛига доирасида "Жирона"га қарши ўйиндан кейин арбитр Марио Мелеро Лопес ҳақида билдирган фикри учун иш очди. Италиялик мутахассис 4 учрашувга четлатилиши мумкин.
Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "Реал" устози "Жирона" тепиши керак бўлган пенальти ҳакам томонидан ўйлаб топилган деб айтганди. Ўз навбатида "Реал" клубидагилар бу борада баҳслашишга тайёр.
Якуний қарор Қатарда бўладиган ЖЧга қадар аниқлаштирилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар