Анчеллоти: “Мен масъулиятни ўз зиммамга олишим керак, хавотир олманг — менинг елкаларим кенг”
25 сен 2023 08:54
Янгиликлар
Анчеллоти: “Мен масъулиятни ўз зиммамга олишим керак, хавотир олманг — менинг елкаларим кенг”
“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти “Атлетико М”дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз ўйини жуда ёмон бошладик. Кейин улар гол уришди ва ўзлари истаган ўйини кўрсатишди. Бугун улар биздан яхшироқ эди.
Хоселу бугун ўйнамади ва биз бунинг эвазига марказийда анча яхши ўйин кўрсатишимиз лозим эди. Бироқ бугун ҳимоя жуда бўш ўйнади, бу айниқса биринчи таймда кўриниб қолди. Барча голлар деярли бир хил кирди.
Модричнинг хатоси? Биз ҳеч кимни алоҳида кўрсатмаймиз. Модричнинг хатоси деб аташ эса адолатсизлик. У яхши ўйин кўрсатди
Нотўғри тактика? Балки, биз кўпроғига қодирмиз. Агар жамоа мағлуб бўлса, бу менинг айбим. Мен масъулиятни ўз зиммамга олишим керак, хавотир олманг — менинг елкаларим кенг. Бу мағлубият бизга фойдали ҳам бўлиши мумкин”,-деди Карло Анчелотти.
Фикрлар