Анча муддатни майдон ташқарисида ўтказган икки футболчи "Челси" машғулотларига қайтди
04 янв 2024 11:39
Янгиликлар
Анча муддатни майдон ташқарисида ўтказган икки футболчи "Челси" машғулотларига қайтди
"Кўклар"да кадрлар билан боғлиқ ҳолат яхшиланмоқда.
"Челси" ҳимоячиси Бен Чилуэлл ва ярим ҳимоячи Карни Чуквуэмека жамоавий машғулотларга киришишди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.
Иккала футболчи ҳам жароҳат туфайли анча вақтни ўтказиб юборишди. Чилуэлл сентябрь охиридан, Чуквуемека эса август охиридан бери ўйнамаганди.
"Челси" навбатдаги ўйинини 6 январь куни Англия Кубоги доирасида ўз майдонида "Престон"га қарши ўтказади.
Олдинроқ "аристократлар" Ла Лига тўпурарларидан бирига эга чиқмоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар