

"Машъал"нинг "Бухоро" билан бу йилги ўйинида тотализатор ўйналган. Бу ҳақда championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиев хабар беряпти.
Тез орада бу борада Этика қўмитаси қарори эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, "Бухоро" 6 март куни Про лига 1-турида "Машъал" билан тўқнаш келиб, 2:2 ҳисобида жанговар дуранг қайд этган. 6 март куни кечган 10-тур доирасидаги баҳсда "Машъал"нинг қўли баланд келган (2:1), 20-тур доирасидаги ўйинда эса "Бухоро" йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0).
Воқеалар ривожини кузатиб борамиз.



