Ана холос. «Арсенал» ҳимоячиси Англия терма жамоасига боришни хоҳламади

Narzulla Saydullayev
15 мар 2024
Англия бош мураббийи Гарет Саутгейт «Арсенал» ҳимоячиси Бен Уайт терма жамоага чақирувни рад қилганини маълум қилди.

Шундан кейин Уайт «уч шерлар»нинг март ойидаги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади. Футболчи Англия терма жамоаси таркибида бугунга қадар 4 та ўйин ўтказган.

Маълумот учун, Англия 23 март куни Бразилия, 26 март куни Бельгия билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Ҳар иккала баҳс ҳам Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: thesun.co.uk