Ана холос! Карим Бензема Наманганга келмайди

Omonjon To`xtamirzayev
13 фев 2024
Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" клуби "Ал Иттиход"га қарши баҳс олиб боради.

Пайшанба, 15 февраль куни, "Навбаҳор" Намангандаги "Марказий" стадионида Саудия Арабистони грандини меҳмон қилади. Гуруҳ босқичида "Ал Ҳилол"га муносиб қаршилик кўрсата олган наманганликлар плей-офф босқичида "Иттиход"ни ҳам енга олишларига ишонишмоқда. 

Қатор ОАВ хабарига кўра, меҳмонлар юлдузи Карим Бензема Ўзбекистонга келмайди. 

"Навбаҳор" ва клуб мухлислари учун ҳам қувончли, ҳам нохуш бўлган бу хабарни клубнинг Инстаграммдаги расмий саҳифасидаги суратлар ҳам тасдиқлаётгандек. Ўзбекистонга отланаётган жамоа аъзолари ичида "Олтин тўп" соҳиби негадир кўринмаяпти.    







Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia