Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди

Mirjalol Normatov
2 май 2025
"Интер" ҳужумчиси ва тўпурари Лаутаро Мартинес 6 май куни "Барселона"га қарши ЕЧЛ ярим финали жавоб баҳсида ўйнамайди.

27 ёшли футболчининг мушакларида чўзилиш ҳолати аниқланган ва шу сабабли у турнирнинг энг муҳим ўйинида қатнаша олмайди. Футболчи жароҳатни "Барселона"га қарши илк ўйинда орттириб олган.

Қайд этиш керак, "Барселона"да ҳам йўқотишлар бор. Ҳимоячи Жюль Кунде келаси ҳафта ўртасидаги баҳсда қатнашмаслиги кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Italia