UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0

Ана бўлмаса! Журналистлар "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" ўйинидаги ҳакамлар суҳбатини чоп этди Янгиликлар

Ана бўлмаса! Журналистлар "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" ўйинидаги ҳакамлар суҳбатини чоп этди

Журналистлар АПЛ 26-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" (2:2) учрашувидаги диалогни чоп этишди.

Унда тўрт нафар инсон иштирок этган.

Англияда "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" учрашувидан кейин катта жанжал давом этмоқда. Бош ҳакам Жонатан Мосс 87 дақиқада "қизиллар" дарвозасига пенальти белгилади. Унгача Мосс қанотдаги ёрдамчиси Эдвард Смарт билан маслаҳатлашди. Ўша суҳбатда Эмре Жан ва Кристиан Эриксен ҳам иштирок этишди.

Смарт: "Мен Ловрен тўпга тегдими ёки йўқми билишим керак".
Мосс: "Мен билмайман".
Смарт: "Агар у тўпга тегмаган бўлса, бу офсайд. Бу аниқ офсайд, агар тўп тегмаган бўлса".
Эриксен: "У аниқ тегди".
Жан: "Йўқ, у тўпга тегмади".
Мосс - Смартга: "Яна бир марта айт".
Смарт: "Мен нимани сўраётганимни тушундинг. Ловрен тўпга теккан ёки тегмаганини билиш керак. Агар ҳа бўлса, бу пенальти. Йўқ бўлса, бу офсайд".
Мосс: "Мен у тўпга теккан ёки тегмаганини умуман билмайман. Мартин (захирадаги ҳакамга мурожаат қилиб), сенда телевидениядан нимадир борми? Мен пенальти қўяман".



Эслатиб ўтамиз, ўша вазиятда Харри Кейннинг 11 метрдан тепган тўпини "Ливерпуль" кипери Лорис Кариус қайтарди. Бироқ, ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада Кейн барибир пенальтидан гол урди ва жамоасига бир очко олиб берди. Қизиғи, майдон эгалари дарвозасига белгиланган иккинчи пенальти ҳам шубҳали бўлди.


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: -96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика