Амрабатнинг "Манчестер Юнайтед"да қайси рақамда ўйнаши маълум қилинди

Mirjalol Normatov
5 сен 2023
Ниҳоят, трансферлар ойнасининг сўнгги кунида "Манчестер Юнайтед"га ўтган Софьян Амрабатнинг қайси рақам остида майдонга тушиши маълум қилинди.

Унга кўра, манкунианликлар таркибида марокашлик 4-рақам остида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг бир мавсумлик ижараси учун манкунианликлар 10 млн евро тўлайди. Мавсум якунланганидан кейин эса уни 25 млн евро эвазига сотиб олиш имконияти пайдо бўлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: manutd.com