Амрабат учун курашда қайси клуб етакчилик қилаётгани маълум
25 июл 2023 17:01
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатни сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.
Клублар келишувга яқин. "Манчестер Юнайтед" футболчи учун бонусларни ҳисобга олмаганда 25 миллион евро тўлайди.
Қишда марокашлик "Барселона"га ўтиши мумкин эди, аммо "Фиорентина" бу келишувга тўсқинлик қилди. Ёзда каталонияликлар футболчидан воз кечишган.
Амрабатга бир қанча клублар қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ 26 ёшли хавбек "Атлетико" клубининг шорт-листидан ўрин олгани ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар