Amazon испан футболи ҳақида сериал суратга олади
06 мар 2018 11:00
Янгиликлар
Amazon испан футболи ҳақида сериал суратга олади
Amazon компанияси ЛаЛига билан ҳамкорликда испан футболи ҳақда ҳужжатли сериал суратга олади.
Унинг номи Six Dreams ("Олти орзу") бўлади ва 2018 йилда телеэкранларга чиқади.
Олти қисмли лойиҳанинг қаҳрамонлари испан футболи вакиллари бўлади: "Бетис" ярим ҳимоячиси Андрес Гуардадо, "Атлетик" футболчиси Иньяки Уильямс, "Эйбар" президенти Амайя Горостиса, "Жирона" спорт директори Кике Карсель, "Севилья" собиқ бош мураббийи Эдуардо Бериццо ва "Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Netflix "Ювентус" ҳақида ҳужжатли сериал суратга олган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар