UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17ПСЖ — "Осер". Таркиблар маълум  0 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  60 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  72 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  2 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  8 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  3 20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   24 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  23 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  2 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4

Амад Диалло МЮга ғалаба келтирган ўзи иштирокидаги иккита вазият бўйича фикр билдирди Янгиликлар

Амад Диалло МЮга ғалаба келтирган ўзи иштирокидаги иккита вазият бўйича фикр билдирди

"Манчестер дербиси" қаҳрамони Амад Диалло "MUTV" телеканалига интервью берди.

"Пенальти ишлаганимдан мамнунман. Дарвозага зарба бермоқчи бўлдим, лекин кейин менга қараб учаётган ҳимоячини кўриб, бироз ақллироқ ўйнашга қарор қилдим. У оёғимга зарба берди, шунинг учун бу пенальти эди.

Иккинчи голга келсак, биз биламизки, Лича узун пас билан тўпни сизга етказиб бера оладиган ўйинчидир. Бошида тўп жуда тез учаётгани учун бу пасни тўхтатишимга ишонмагандим, лекин охирида уни ўзимга бўйсундиришга муваффақ бўлдим ва иккинчи тегинишим билан гол урдим.

Албатта, мен "Олд Траффорд"да мухлисларимиз қуршовида бундай голни нишонлашни истардим, лекин улар олдидаги бошқа голлар каби буни нишонлашим керак эди (кулади). Буни "шаҳарликлар" мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида қабул қилманг, мен камтар одамман, шунчаки голни нишонлашим керак эди".

"Сити"ни мағлуб этганимиз ва гол урганимдан хурсандман. Бугун лаҳзадан завқ олишимиз мумкин, аммо эртадан бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратишимиз керак", – деди Амад.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика