Аллегри: "Маккаби"дан қабул қилиб олинган мағлубиятни изоҳлаш қийин"

Sherzod Nurmatov
12 окт 2022
Мутахассиснинг натижадан ҳафсаласи пир бўлди.

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида "Маккаби"га қарши ўйин (0:2) ҳақида фикр билдирди.

"Буни изоҳлаш қийин, сиз жим туришингиз ва бу вазиятдан чиқиш учун аввалгидан кўра кўпроқ ишлашингиз керак. Биз характер тестидан ўта олмадик. Дербигача ҳаммамиз базада қоламиз, бу – клуб ва мухлислар олдидаги бурчимиз. Бу юрак ва иштиёқ масаласи, менга "Юве"нинг кўрсатган ўйини ёқмади. Биз жамоавий ўйнашга қайтишимиз лозим, чунки жуда индивидуал тарзда ҳаракатланяпмиз.

Аньелли уялишимиз кераклигини айтдими? У мутлақо ҳақ, ишга муносабатимиз ўринли эмас. Вақти-вақти билан бир жойда ўтириб, бир-биримизнинг кўзимизга қарашимиз керак. Имтиҳон мураккаблашгани сайин янада жозибали бўлиб кўринади. Бу вазиятдан жасорат билан чиқиб кетиш керак. Мен ҳеч қачон истеъфога чиқиш ҳақида ўйламаганман", – деди мутахассис.

"Ювентус" "Торино"га қарши дербини 15 октябрь куни меҳмонда ўтказади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/dimarzio