

Жароҳати туфайли узоқ вақт майдондан ташқарида қолиб кетган "аждарлар" ҳужумчиси Азамат Алланиёзов ниҳоят сафга қайтди.
Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги "Пахтакор-2"га қарши ўйинда "Насаф" ҳужумчиси Азамат Алланиёзов иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди. Ҳужумчи ўзининг майдонга қайтишини иккита гол билан нишонлашга эришди.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" меҳмонда "Пахтакор-2" клубини йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этди.



