Алланиязов олий лига-2015да илк голини киритди

Narzulla Saydullayev
9 авг 2015
Кеча якунига етган “Насаф” – “Олмалиқ” учрашувида ҳисобни очиш “Насаф”нинг қорақалпоғистонлик ҳужумчиси Азамат Алланиязовга насиб этди.

Эътиборли томони, бу ҳужумчи жорий мавсумда олий лигада  илк марта асосий таркибда майдонга чиқиб, ўзининг илк голини киритди. Ўтган турда Азамат “Андижон” – “Насаф” беллашувида 69-дақиқада майдонга тушиб, Олий лига-2015да дебют учрашувини ўтказган эди.  Азамат ўтган йилги мавсумнинг иккинчи ярмида жароҳат олганлиги боис, Олий лига-2015 да биринчи даврани ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.

“Насаф” – “Олмалиқ” учрашувдан кейин футболчининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

-Мураббийимизнинг ўйиндан олдин берган кўрсатмаларини бажара олдик, деб ўйлайман. “Олмалиқ” жамоасининг барча жиҳатларини назарий машғулотларда ўрганиб чиққандик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозондик. Гол уришни астойдил ҳохлаганди ва бунга эришдик. Ўша вазиятда тўп менга жуда яхши вазиятда оширилди ва гол урмасам бўлмасди.Кейинги учрашувни кубок доирасида “Локомотив” билан ўтказамиз. Рақиб жиддий. Лекин биз ғалаба учун майдонга тушамиз, дейди Алланиязов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz