

"Яхши жамоага қарши ўйнаш ҳамиша оғир. Неаполда бизга қарши ғалаба учун катта иштиёқ билан тушадиган жамоагина эмас, унинг мухлислари ҳам қаршилик кўрсатишади. У ерда фақат бир маротаба ўйнаганман ва биз ғалаба қозонганмиз. Лекин, ўша ўйин менда бутун мавсумдаги энг кўп иш бўлган эди. Бу мураккаб ўйин ва олдиндаги беллашув осон ўтади деб ўйламайман. Биринчи турда ПСЖ устидан қозонилган ғалаба бизга ишонч бағишлади", - деди Алиссон.




