UZ

Сўнгги янгиликлар

11:44Стартда турган Суперлига клубларининг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида (2-қисм)  1 11:35"Яшасин "Барселона". Гвардиола Лапортани сайловдаги ғолиблик билан табриклади  1 11:12Мадрид ва Манчестер дербилари ҳақида "Твиттер нима дейди?"   13 10:52"Турон" янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди  19 10:28Ибрагимович "Милан" билан шартномани узайтиришга тайёр  4 10:07АГМКнинг янги футболчилари қайси рақамда ўйнашлари маълум  4 10:05"Барса"нинг янги президенти Лапорта: "Клуб яна бахтли ва иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлиши керак"  10 09:47Olamsport: Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистонда жанг қилади, Ян - Стерлинг реванши ва бошқа хабарлар  0 09:33Симеоне: "Реал"га қарши баҳснинг катта қисмида ўйинни биз назорат қилдик"  10 09:10"Ливерпуль" 1952 йилдан бери илк бор чемпионат доирасида "Энфилд"да кетма-кет 8та ўйинда ғалаба қозона олмади  21 08:47Карикатура: Мадрид дербиси тарихидаги илк сурат  9 08:23"Бавария" "Боруссия" хавбекининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  1 08:00"Арсенал" собиқ скаути: "Клуб Санчо ва Пулишич билан шартнома имзолашга жуда яқин эди"  7 07:45АПЛ. "Тоттенхэм" - "Кристал Пэлас" 4:1, Кейн ва Бэйлдан дубль  2 07:40АПЛ. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  2

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томиванинг "Бунёдкор"да қолиши 90 фоиз аниқ. У аслида ўтган йили бу жамоага ўтиши керак эди" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томиванинг "Бунёдкор"да қолиши 90 фоиз аниқ. У аслида ўтган йили бу жамоага ўтиши керак эди"

Про лига иштирокчиси "Оқ-тепа" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Алишер Шоғуломов раҳбарлигидаги жамоа аъзолари йиғин доирасидан ўрин олган галдаги ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни ўз майдонида қабул қилди. Қизиқарли ўтган учрашувда майдон эгалари йирик 5:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Ўйиндан сўнг жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Жамоамизда 80 фоиз нарсани ўзгартирдик. Футболчиларимизни айримларини ижарага берган бўлсак, яна баъзиларини шартномаси якунланди. Шу боис таркибни ёшартирдик, янгиладик. Олдимизга олий мақсадларни қўйганмиз. 

Кўрганингиздек янги африкалик легионер ҳужумчи Сандей Сонг билан уч йиллик шартнома имзоладик. Туркия клубидан жамоамизга келди. Ўзини кўрсатишига ишонаман. Шерзод Қодиров ҳозирда жамоамизда шуғулланмоқда, агарда келишувга эришсак фаолиятини шу ерда давом эттиради. Агарда Суперлига жамоаларидан таклифлар тушса кўриб чиқамиз. 

Иброҳим Томивани "Оқ-тепа"да ўйнашини ўзимиз ҳам истагандик. У аслида ўтган мавсумда "Бунёдкор" жамоасига ўтиши керак эди. Лекин, маълум сабабларга кўра бу амалга ошмаганди. Вадим Карленовичга ваъда бергандим. Томивани "Бунёдкор"да қолиши тўқсон фоизга аниқ бўлиб улгурган. Агарда у шахсий томонларини келиша олса мавсумни янги жамоада бошлайди. 

Серхио Маринангелини "Машъал"га ўтишига муносабатим оддий. Ушбу мураббийга янги чақирув тушди. Биз ҳар бир мураббий ва футболчининг ўсиши учун ҳисса қўшишни истаймиз",- дейди Шоғуломов.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+1   
20 янв 18:31:35
Buxoro Bexruz
Shu Alisher Shog'ulomov oq tepa klubini egasimi? Oq tepa ham xususiy kamandami yoki hokimyat davlat qaramog'idami? Alisher Shog'ulomov Futbolchi edimi o'zi adashmasam 3-4 yil ilgari Buxoroda o'ynaganmidi kim biladi?
+1   
20 янв 18:30:14
chL D11Natan
Manashunaqa yosh mutaxasislarga yol berishkere ,eski gvardyani yoqotib bula uz ustida ishlidi gavardiolalarga havas qilib, eskila cccr futbolidagi tuwuncha bilan qop ketvuradi
+1   
20 янв 18:01:36
Uzfotball
Bu yilgi chempionatimizda afrikalik legionerlar ko‘pchilikni tashkil etishadi shekilli!
   
21 янв 09:46:38
ISLOM
Buxoro Bexruz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu Alisher Shog'ulomov oq tepa klubini egasimi? Oq tepa ham xususiy kamandami yoki hokimyat davlat qaramog'idami? Alisher Shog'ulomov Futbolchi edimi o'zi adashmasam 3-4 yil ilgari Buxoroda o'ynaganmidi kim biladi?
Xususiy komanda. Alisher Shog‘ulomov klub egasi. Lokomotivda o‘ynaganini bilaman. Oxirgi jamoasi Andijon edi.
   
20 янв 18:43:33
Okilhon Akramov
Buxoro Bexruz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu Alisher Shog'ulomov oq tepa klubini egasimi? Oq tepa ham xususiy kamandami yoki hokimyat davlat qaramog'idami? Alisher Shog'ulomov Futbolchi edimi o'zi adashmasam 3-4 yil ilgari Buxoroda o'ynaganmidi kim biladi?
Da kamamdani egasi, ozi Lokomotivda oynadi ohori
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика