Алишер Салимов: "Сурхон" 29 мартгача қарзларини тўламаса Про лигага тушади дейишганди, лекин..."
04 апр 2023 11:46
Янгиликлар
Алишер Салимов: "Сурхон" 29 мартгача қарзларини тўламаса Про лигага тушади дейишганди, лекин..."
"2021 йилда "Сурхон" клубида тўп тепдим. Ўша йилдан буён клубнинг 170 миллион сўмдан кўпроқ қарзи қолиб кетган. 2 йилдан буён ЎФА ва ПФЛга мурожаат қиляпмиз. Уларнинг сўнгги жавоби қарздорлик расман Сурхондарё вилояти ҳокимлигига ўтказилди, тўлаб беришади дейишди. Клубдагилар пулни ҳокимият тўлайди дейишди, лекин биз расмий шартномани "Сурхон" клуби билан тузганмиз-ку.
Бу гапга ҳам анча бўлди. Яқиндагина 29 мартгача "Сурхон" ўз қарзларини тўламаса кейинги йилни Про лигада бошлайди деган хабар чиқди. Ҳалиям қарзлар узилмади, лекин "Сурхон" Про лигага тушади деган нарсани кўрмадим. Шахсан мен клубга жабр бўлишини ва қуйи лигага тушишини истамайман, лекин қарзини тўлашини охиргача кутаман. Шундай давом этаверса ФИФАга ҳам арз қилишга тайёрман", - деди Алишер Салимов.
Фикрлар