Расман: Алишер Салимов – "Қўқон-1912" футболчиси

Sherzod Nurmatov
3 янв 2025
Жамоанинг мавсумолди селекция ишлари давом этмоқда.

"Қўқон-1912" жамоаси тажрибали ва маҳоратли қанот ҳимоячиси Алишер Салимов билан шартнома имзолади. Келишув 1 йилга мўлжалланган.

Туғилган санаси: 22.07.1999

Амплуаси: Қанот ҳимоячи

Фаолият олиб броган жамоалари: "Пахтакор", "Сурхон", "Локомотив", "Сўғдиёна"

Ўзбекистон U-21 ва U-23 терма жамоаларида ҳаракат қилган.

"Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Баҳром ака Ҳайдаров билан гаплашганимдан сўнг уйдагилар билан маслаҳатлашдим. "Қўқон-1012" жамоасига ўтиш фаолиятим учун тўғри қарор бўлади деб ҳисобладик ва мана энди мен "Қўқон-1912" жамоасининг янги аъзосиман.

Янги мавсумда ўз олдимга қўйган мақсадларим етарли ва буларни амалага оширишга ҳаракат қиламан. Шунингдек, ўйинларим билан қўқонлик футбол мухлисларини хурсанд қилишга интиламан", – деди Салимов.

«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати