

Кеча Қирғизистон чемпионати 3-давра баҳсларига старт берилди. Учинчи давранинг илк турида "Дордой" жамоаси "Абдишата" клуби футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Ушбу учрашув 4:1 ҳисобида "Дордой" фойдасига якунланди. "Дордой" клуби сафидатўп тепаётган ҳамюртимиз Алишер Азизов шу куни рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилди ва хет-трик қайд этди.




