Алибек Туробов: “Менга об-ҳаво таъсир ўтказмади”
04 ноя 2016 13:50
Янгиликлар
Алибек Туробов: “Менга об-ҳаво таъсир ўтказмади”
Ушбу баҳсдан сўнг “Шўртан” клуби дарвозабони Алибек Туробов ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Мағлубиятга об-ҳаво сабаб бўлди дея олмайман. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатаётгандик. Иккинчи бўлимга келиб бироз чарчоқ аломатлари сезилди деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам мағлубиятга учрадик. Жамоадошларимга бундай об-ҳавога қандай кўникишди билмайман. Лекин менга таъсир ўтказмади. Бу футбол! Кимдир мағлуб бўлади, яна кимдир ғалаба қозонади. “Пахтакор”га қарши ўйинда мағлубиятга учрадик. Буни эсимиздан чиқариб кейинга баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Асосий таркибда майдонга тушган дарвозабонимиз жароҳат олди. Мураббийимиз мажбурий ўзгаришни амалга оширди ва мени уни ўрнига алмаштирди. Мен ўзимни йўқотиб қўймадим. Аксинча ишончлироқ ўйин ўтказдим”, - дейди “Шўртан” клуби посбони Алибек Туробов.
Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар