Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"

Оқил Абдубарноев
30 май 2025
Бирлашган Араб Амирликлари дарвозабони Али Хасиф жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлажак ўйин жуда муҳим аҳамиятга эга ва биз бунга тўлиқ тайёрмиз. Мухлисларга ғалаба орқали ҳайит совғасини тақдим этишни ният қилганмиз. Олдимизда қийин синовлар кутиб турганини англаб турибмиз, бироқ бу енгиб бўлмас тўсиқ эмас, айниқса, жамоага жамоа ва ўйинчиларни яхши биладиган Космин мураббийлик қилаётган бўлса. Биз муваффақиятли натижага эришишни истаймиз", деди 37 ёшли посбон.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни бўлиб ўтади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia