UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  1 19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  0 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  7 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7

Али Хамам: “Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди” Янгиликлар

Али Хамам: “Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди”

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичида Эроннинг “Зобоҳан” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Зобоҳан” клуби футболчиси Али Хамам ўз фикрларини билдирди.

“Аввалам бор “Бунёдкор” билан бўлган учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биз Тошкентга фақат ғалаба қозониш учун ташриф буюргандик. “Бунёдкор” гуруҳимиздаги кучли жамоа, аммо ушбу баҳсда “Зобаҳан” жуда ҳам ажойиб ўйин намойиш қилди. 

Рақибимизни ўз уйида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Энди бор эътиборимизни кейинга баҳсга қаратамиз. Насиб қилса қолган учрашувларда ҳам ғалаба қозониб “плей-офф” босқичига чиқамиз. “Бунёдкор” ҳақида гапирадиган бўлсам, рақибимизга нима бўлганини ўзим ҳам билмайман. 

Уларнинг асосий таркибдаги айрим футболчилари учрашувда иштирок этмади. Биз эса кучли ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик. Шунинг учун ҳам “қалдирғочлар” мағлубиятга учрашди, деб ўйлайман. Биз майдонга фақат ғалаба учун тушган эдик. 

Барча билади, бундан олдинги 2та учрашувнинг бирида мағлубиятга учрадик, иккинчисида дуранг натижа қайд этдик. “Бунёдкор”га қарши ўйинда, худди финал баҳсидек ҳаракат қилдик. Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди”, - дейди “Зобоҳан” футболчиси Али Хамам.



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика