

“Ҳақиқат кўзига тик қараймиз. “Барселона” бизга ҳеч қандай муаммо туғдира олмади. “Рома” мукаммал ўйин ўтказди. Жамоа 1-дақиқадан бошлаб, сўнгги сонияларга қадар ажойиб ўйнади. Биз меҳмонларнинг кучли томонларини кучсизлантирган ҳолда, улар ўзининг ўйинини кўрсатишга имкон бермадик. Энди бу муваффақиятдан роҳатланишимиз керак”, — дейди Алессандро.



