UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  3 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  4 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  4 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  14 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2

Алексей Естафеев: "Биринчи бўлимда ҳушёрликни йўқотиб қўйдик" Янгиликлар

Алексей Естафеев: "Биринчи бўлимда ҳушёрликни йўқотиб қўйдик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алексей Естафеев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун биз кўрсатган ўйинда кўп жиҳатлар ўхшамади. Учрашув учун тайёрлаган режаларимиз ўхшамади. Четлатиш ҳам қайсидир маънода натижага таъсир қилди. Биринчи бўлимда ҳушёрликни йўқотиб қўйдик. Иккинчи бўлим учун йигитлардан миннатдорман. Вазиятлар яратдик, рақибга қарши тура олдик.

- 15 дақиқа ичида жамоангиз 3та гол ўтказиб юборди. Буни қандай изохлайсиз?

- Айтиб ўтдим, биринчи бўлимда ҳушёрликни йўқотдик. Озроқ саросима юзага келди. Йигитлар ўз ўйинларини топиб олгунча рақиб жазолаб улгурди.

- "Дўстлик" 17 та ўйинда 34 та гол ўтказиб юборди. Мураббий сифатида вазиятни қандай баҳолайсиз?

- Гол ўтказдикми, демак бутун жамоа айбдор. Бунда бир футболчи, масалан дарвозабоннинг ўзи айбдор бўлмайди.

- Жамоани Про-лигада қолиш имкониятлари ҳақида фикрингиз?

- Олдиндан бир нарса дея олмайман, ҳаммасини мавсум якунида кўрамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика