UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  2 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  4 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  22 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37

Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков фикрларини билдирди

- Турнир жадвалининг юқори ўринларида бораётган икки жамоа ўртасидаги ўйин гувоҳи бўлдик. Яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш асосий вазифамиз эди. Эхтиёт бўлиб ҳаракат қилдик, баъзи вазиятларда аниқлик етишмади. Бугунги ўйинимиз ва натижамиз билан мухлисларимизни хурсанд қилолмадик. Бир қанча имкониятлардан фойдалана олмадик. Масалан, бир вазиятда Турдимуродов гол ура олмади. Иккинчи таймда ҳам тўп ўтказиб юборгунимизча бир қанча вазиятларимиз бўлди. "Динамо"ни ҳисобни очганидан кейин анча фаолроқ ўйнадик. Лекин натижа яхши бўлмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Афсуски, ўз майдонимиздаги кетма-кет иккита учрашувда ютқазиб қўйдик. Омад ҳам келмади, деб ўйлайман. Рақиб анча ақлли ўйин кўрсатди. Қайсидир вазиятда нимадир ўхшагандек бўлди. Бироқ ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши ҳам бизнинг зараримизга ишлагандек. Афсуски, сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юборганимиз аламли кечди. Охирги дақиқаларда эхтиёткор ўйин кўрсатишимиз керак эди. Йигитлар ҳам қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Оғир ўйин бўлди. 

- Ғалаба кутгандик, мағлубиятга ким асосий сабабчи деб ўйлайсиз?

- Бирор нарса дейишим қийин. Ким асосий сабабчи бўлиши мумкин? Умумий маънода айтганда, рақибга омад ҳам кулиб боқди. Улар омад туфайли ғалаба қозониб кетди. Охиригача ҳаракат қилишди ва керакли натижага эришишди. Майдон марказида фаол ўйнашди. Биз айнан шу ҳудудда кўп имкониятларни бериб қўйдик. 

- Аввалги учрашувларда ўйиндан қониқмадим, деб айтгандингиз. Бугунгисидачи?

- Кўп вазиятларда шундай деб айтаман. Яна нима дейишим мумкин? Тиғиз тақвим, ўйинлар тез-тез ўтказиляпти. Бу ҳолат ҳам таъсирини ўтказган. "Динамо"да эса биздан фарқли ўлароқ бизга нисбатан тикланиш учун вақт кўпроқ бўлди. Натижа ҳам, ўйин ҳам мени қониқтирмади. Фикримча, бизда ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса, қанотлардаги ҳаракатларимиз яхши чиқмади. Кўп хатоларимиз бўлди. Натижа биз учун қониқарсиз якун топди.

- Кўпчилик "Андижон"нинг асосий қуроли стандартлар деб атайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми ёки бу сизнинг ўзига хос услубингизми?

- Менимча, ҳамма жамоанинг стандартлари асосий қуроли ҳисобланади. Ўйиндаги вазиятларга қараб стандартлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. «Динамо» ҳам стандарт вазиятлардан фойдаланиш ҳаракатида бўлади. Бундай усуллардан фойдаланиш бўйича фақат биз эмас, бошқалар ҳам бу каби стандартлардан яхши фойдаланиш бўйича иш олиб боради. 

- Мураббийлар томонидан ҳали ҳам оптимал таркиб тузилмаяпти. Нега доим ротацияларга қўл уриляпти?

- Футболчилар робот эмаску, улар ҳам чарчашади. Доим барқарор ўйин кўрсата олишмайди. Ўйинлар орасидаги вақтнинг қисқалиги, баъзида ҳар 3-4 кунда ўйнашга тўғри келяпти. Вазиятдан келиб чиқиб, кимгадир дам беряпмиз. Кимгадир имконият беряпмиз. 20 дан зиёд ўйинчиларимиз бор. Бири бўлмаса, бошқасини ўйнатамиз. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика