UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  3 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  4 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269

Александр Хомяков: "Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" (3:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин драматик тарзда ўтди. Рақибга ғалаба жуда зарур эканлигини тушуниб тургандик, биз уларга қаршилик қилишга уриндик. Дерби доим бошқача ўтади. Қизиқарли баҳс бўлди. Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборганимиз албатта алам қилди. Менимча дуранг нормал натижа", - деди Александр Хомяков. 


- Натижадан қониқдингизми? Ҳакамларга эътирозингиз йўқми? 

- Шахсан мен натижадан қониқмадим. Чунки қўшимча вақтларда гол ўтказганимиз аламли бўлди. Шунча кўп куч сарфлагандик. Албатта ғалаба қозонишни истагандик. Ҳакамлик бўйича ҳеч қандай эътироз йўқ. 


- Кейинги йил "Андижон" қандай бўлади? Сиз биланми ёки бошқа мураббий биланми? 

- Бу ҳақда олдин ҳам гапиргандим. Ҳозир раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак, олдинги йил билан таққосласак ҳозир натижамиз пастроқ. Ҳозирча ишлаяпмиз. Раҳбарият билан режаларни муҳокама қилмадик. Кейинги йил нима бўлишини кўрамиз. 


- Агар кейинги йил клубда қолсангиз таркиб кучайтириладими? 

- Албатта, ОЧЛда иштирок этадиган клуб янгиларни олиб келиши ва таркибни кучайтириш керак. Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти. Биринчи даврани яхши ўтказдик, аммо иккинчи давра бошини жуда ёмон бошладик. Айнан Суперлигани олсак. Албатта Кубокни қўлга киритганимиз мавсумдаги камчиликларимизни ёпгандек бўлди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика