UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  0 22:39АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  37 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  22 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  18 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  12 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  3

Александр Хомяков: "Ўйин охирида ҳимояга ётиб олмадик. Шунчаки рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўйин охирида ҳимояга ётиб олмадик. Шунчаки рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди"

Coca Cola Суперлиганинг 10-тури доирасидаги ОКМК - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.



Ўйин ҳақида

- Албатта, хафсаламиз пир бўлди. Яна ўйиннинг охирига келиб устунликни сақлаб қола олмадик. Умуман олганда, режамиз ишлади. Ўйин охирида биз ҳимояга ётиб олмадик. Аксинча, рақиб бизни бунга мажбур қилди. Йигитларга эътирозим йўқ. Ҳамма яхши ўйнади, аммо иккинчи қаватдан голлар ўтказдик. Олдинга интилишда давом этамиз. 

- "Андижон" биринчи таймда яхши ўйнади. Иккинчи таймда эса жамоа ўйинида бироз пасайиш бўлди...

- Қайтараман, биз чарчаб қолганимиз йўқ. Шунчаки, рақиб бизни шунга мажбур қилди. Улар бор кучлари билан ҳужумга ўтишди. Менимча, айнан шунинг учун ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда ўрта блокларда ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилиш ниятида майдонга чиққандик. Шу тарзда иккита вазият яратдик. Бу имкониятлар ғалаба қозониш учун идеал даражада эди. Бироқ, ундан фойдалана олмадик. Алам қилади, албатта. Аммо, олдинга қадам ташлаш керак.

- Рубин Хебай ҳар ўйин голлар урмоқда. У ҳозир ўзининг энг оптимал формасидами?

- Ҳа, у ҳар ўйинда гол урмоқда. Хебай яна қўшиши мумкин.

- "Андижон"нинг мавсум бошидаги ўйини билан ҳозирги ўйинини таққослай оласизми? Жамоа қайси жабҳаларда ўсди?

- Ҳужумдаги муаммомиз ҳали ҳам бор. Ҳимояда эса мавсум бошида яхшироқ эдик. Яхшиланган жиҳатга келсак, ҳимоядан ҳужумга ўтиш жараёнида бироз ўсишга эришдик. Бизда яккакурашларга асосланган футбол. Қарши ҳужумга ўтиш борасида бироз ўйинимиз яхшиланди. Позицион ҳужумлар, тўпни назорат қилишда бизда муаммолар жуда кўп. Бизга тўп назорати керак, чунки ҳар доим ҳам ҳужумга ўта олмайсиз. Очиқчасига айтганда, нафас олиб олишимиз учун ҳам биpга тўп назорати керак. Қиладиган ишлар кўп. Бизда бошқа йўл йўқ. Олдинга ҳаракат қилиш лозим. 

- Рубин Хебай қайтганидан сўнг, жамоанинг ўйин услуби бироз ўзгарди. Жамоа кўплаб ҳужумлар қилмоқда, вазиятлар яратмоқда. Бу Хебай билан боғлиқми ёки бошқа сабаб борми?

- Бизда ҳужумда муаммолар бор. Кўп ҳужум қилаётганимиз ҳақидаги гапингизни хушомад деб қабул қилдим. Аслида, биз унчалик ҳам кўп ҳужум қилмаяпмиз. Муҳими фойдали ҳужум қилиш керак. Ҳозирги ҳолатда бу ҳақида бирор нарса дейишим қийин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика