UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Марсель"га имконият қолдирмади, мезбонлар 20-дақиқадан ўн киши бўлиб ўйнашди  1 02:38А Серия. "Фиорентина" ўз уйида "Рома"ни тор-мор этди, Шомуродов захирада қолдирилди  12 01:28Тьерри Анри: "Европа жамоалари "Реал"дан қўрқади, "Реал" эса "Барса"дан, Каталония жамоаси ҳаммасини ютади"  11 00:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда Хименеснинг автоголи сабаб "Бетис"га мағлуб бўлди  7 23:54А Серия. Мухлислар даҳшатли ўтган "Интер" — "Ювентус" ўйинида 8та гол кўришди!  18 23:45Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнга 8та гол урди  1 23:32АПЛ. "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 4та тўп киритилди  28 22:55Перес Анчелоттига ишончни йўқотди ва Алонсонинг "Реал"га келишини тезлаштирмоқчи  19 22:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда мағлуб бўлди, Далот бўш дарвозага гол ура олмади  1 22:02"Реал" ўйинчилари 0:4дан сўнг кийим алмаштириш хонасида узоқ вақт сукут сақлашди. Улар ҳатто клуб ТВси билан ҳам гаплашишмади  39 21:49Эрон чемпионати. "Фулад" ўз уйида "Сепахон" билан жанговар дуранг ўйнади  2 21:44Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Бохум" дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди  2 21:14Раде Петрович: "Жорий мавсумдаги энг яхши ўйинимиздан бирини ўтказдик. Кумуш медаллар учун курашамиз"  2 21:10АПЛ. "Челси" "Ньюкасл"ни устун келди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда мағлубиятга учради  11 21:04АПЛ. Сўнгги дақиқада МЮ ҳакамлар хатоси сабаб мағлуб бўлди  72

Александр Хомяков: "Иккинчи голдан сўнг хотиржамликка берилдик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Иккинчи голдан сўнг хотиржамликка берилдик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Андижон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Биринчи навбатда мухлисларга бизни қўллаб-қувватлаганликлари учун рахмат айтаман. Шунингдек, бугунги ажойиб ғалаба учун жамоа футболчиларига миннатдорчилик билдираман.

Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи голни урдик, кейин иккинчисини ҳам. Шундан кейин ҳушёрликни йўқотдик, баъзи вазиятларда хотиржамликка берилдик. Захирадан янги кучларни майдонга ташладик, кучга тўла футболчилар ўйинимизни янада кучайтириши керак эди, бироқ ундай бўлмади. Марказни бой бериб қўйдик. "Локомотив" жуда яхши шаклланиб бораётган кучли жамоа. Балки улар ўйиннинг охиригача курашганликлари бизга панд бергандир. 

Умумий айтадиган бўлсам, бугун кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Йигитларга раҳмат.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар жамоа ўйинини кучайтириб юбормаяпти. "Сурхон"га қарши учрашувда шу каби ҳолат кўринганди. Бунинг сабаби нимада?

- Захираларни аввалдан тайёрланган режа асосида амалга оширамиз. Тўғри айтдингиз, "Сурхон" билан ўйинда ҳам захиралардан сўнг жамоа ўйинида пасайиш кузатилди. Балки бу ҳисоб билан боғлиқ хотиржамликдир. Бу борада ишлаймиз.

- "Андижон" мавсумни жуда яхши бошлади. "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди, "Насаф"дан очко олди. Бугун ҳам ғалабага эришди. Сизнингча, ушбу барқарорлик қанча муддат давом этади? Чунки, иккинчи даврада жисмоний холат асосий жиҳатга айланиб қолади, биласиз...

- Камчиликларимиз йўқ эмас. Ғалабаларга эришаяпмиз, ҳозир эндигина 5-тур. Олдинда узоқ мавсум бор. Барча жиҳатларни ҳисобгв оламиз. Жамоа таркибида сифатли ўйин намойиш этадиган футболчилар бор. Биз ўйинлар давомида кучайиб боришимиз керак. Ҳозир чемпионат якуни ҳақида олдиндан бирон фикр айтиб бўлмайди. Ишлашда давом этишимиз зарур.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика