UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  0 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  3 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  8 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  17 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  15 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5

Александр Хомяков: "Бу йил учун "Андижон"га "4" баҳо қўяман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бу йил учун "Андижон"га "4" баҳо қўяман"

Coca-Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Йигитлар ҳаракат қилишди, вазиятимиздан фойдаландик ва гол урдик. Ғалабага сабаб бўлган фактор биз учун ишонч эди. Мавсум якунига етди, қаердадир омадли бўлдик, яна бошқа жойларда шу фактор бизга панд берди. Қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдормиз. Бизнинг мухлислар қандай кучга эга эканини барча яхши билади. Жамоада ишлаган ҳар бир ходим ва мутахассисларга ҳам раҳмат айтаман.

- Сиз жамоанинг мавсумни еттинчи поғонада тугатганидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Натижаларимиздан қайсидир маънода кўнглим тўлди. Ўзимизга баҳо бера олмаймиз, бу хулосани ташқаридан кўрган киши бериши мумкин. Ўзимга қолса мавсум учун "4" баҳо қўярдим, хатоларимиз бўлди. Лекин ёмон мавсум ўтказмадик деб ўйлайман. Навбатдаги мавсумга янада кучлироқ тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика