UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2

Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта, оғир ва босимларга бой ўйин бўлди. Иккита гол уриб ҳам ғалаба қозона олмаганимиз аламли. Биринчи бўлимни юқори кайфиятда тугатгандик. Эътиборни йўқотдик, хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Рақиб қарши ҳужумларда яхши ўйнади ва бизни жазолади. Нима ҳам дердим, бу футбол, ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Жамоа биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этди. Лекин иккинчи бўлимда негадир хатолар кўзга ташланди. Нима учун кўп хато қиладиган футболчилар алмаштирилмайди?

- Захиралардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Кўрдингиз, захирадан футболчиларни майдонга тушириб ўйинни кучайтирмоқчи эдик, лекин барибир голлар ўтказиб юбордик. Бу менинг қарорим, айрим футболчиларда жароҳат бор. Маматказиннинг укасида ҳам жароҳат бор, бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланаяпти. Ҳозир ким таркибга керак ёки керак эмаслигини таҳлил қила олмаймиз. Бунинг ҳам вақти келади.

- Леван Арвеладзе яхши ўйнаётганди, лекин алмаштирилди. Бунинг сабаби нима?

- У мавсум давомида кўп ўйин ўтказаяпти. Арвеладзе бизга керак. Кўрган бўлсангиз унда ҳам чарчоқ туфайли хатолар кузатила бошлади. 

- Дарвозабон Элдор Адҳамовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Ким тайёр бўлса, шуни майдонга туширамиз. Бугун асабий ўйин бўлгани рост. Мухлислардан эътироз? Айтиб ўтдим, асабий ўйин бўлди. Бундай учрашувларда исталган кишида эмоциялар юзага чиқади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика