UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  0 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  6 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  5 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  14 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  18 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир"

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков янги мавсумга ташланган қуръа ташлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, жамоа дастлабки турни меҳмонда "Насаф"га қарши ўтказади. 

"Мен қуръадан аввал ҳеч нима кутмаган эдим. Бунинг учун ҳеч қандай режа ҳам ўйламагандим. Биринчи турда “Насаф” билан ўйнайдиган бўлдик. Баҳорда ҳаммада имкониятлар бир хил бўлади. Шунинг учун кимга қарши тўп суришимизни фарқи йўқ. Икки ўйинимиз сафарда ўтади, майли ҳеч қиси йўқ., - дейди Александр Хомяков

- "Андижон"да охирги маротаба 2020 йил ишлаганингизда ҳам мавсум шундай бошланганди, яъни кетма-кет иккита ўйин сафарда. Иккинчи тур "Насаф"га қарши кечганди...

- Ҳа, дастлабки иккита учрашув сафарда бўлганди. “Локомотив” ҳамда “Насаф”. Кейин уйда “Навбаҳор” билан ўйнаганмиз. Албатта, бу ўтмишда бўлиб ўтган. Ҳозирги ҳолатни у давр билан тенглаштирдиб бўлмайди, ҳаммаси яхши бўлади.

- Рўзиқул Бердиев икки маротаба "Андижон"нинг учрашувини кузатди...

- Балки олдиндан сезгандир (кулади).  Аслида ҳар бир мураббийига рақиб жамоанинг ўйинларини кузатиш қизиқ бўлади. Кимнинг қандай имкониятга эгалигини кўришлари табиий. Бу ерда ҳеч қандай таажжубланиш йўқ

- Демак қуръадан қониқдингиз?

- Албатта, нега қониқмаслик керак? Ҳаммаси жойида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика