Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди
02 мар 2017 17:42
Янгиликлар
Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди
Миразиз Мирзааҳмедов Ўзбекистон U-19 термасига катта мураббий, Зокир Ҳаётов ва Дилмурод Абдуллаев ёрдамчи мураббий этиб тайинланди.
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичида иштирок этади. Саралаш босқичи шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунилари бўлиб ўтади.
Мураббийлик фаолияти давомида “Оқ-тепа”, “Бухоро” ва “Обод” клубларида ишлаган Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 термасини саралаш босқчига тайёрлайди. Унга ёшлар термасини U-19 Осиё чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Дубайда БАА U-19 термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйилар 8 ва 10 март кунлари бўлиб ўтади.
Александр Мочинов бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.
Дарвозабонлар: Умид Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”)
Ҳимоячилар: Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Худоёрхон Саъдуллаев (“Насаф”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Хумоюн Абдусатторов (“Бунёдкор”);
Ярим ҳимоячилар: Раҳматилла Мирзааҳмедов (“Бунёдкор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Дильшод Саидов (“Насаф”), Жасур Ёқубов (“Пахтакор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Бобур Асқаров (“Пахтакор”), Расул Йўлдошов (“Бунёдкор”), Орифжон Ҳакимжонов (“Бунёдкор”), Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”);
Ҳужумчилар: Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”), Дониёр Абдуманнопов (“Бунёдкор”).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар