

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов мазкур учрашувларда иштирок этиш учун 19 футболчини танлаб олди. Қуйида улар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”);
Ҳимоячилар: Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Нодирбек Куйбоков (“Сўғдиёна”), Абдулазиз Ёқубов (“Андижон”), Жасурбек Ёқубов (“Пахтакор”);
Ярим ҳимоячилар: Роман Жўраев (“Пахтакор”), Бобир Асқаров (“Пахтакор”), Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Худоёрхон Саъдуллаев (“Насаф”), Дилшод Саидов (“Насаф”);
Ҳужумчилар: Аббосбек Жумақулов (“Цементчи”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).
Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.




