Александр Мочинов: БААга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади
23 окт 2017 18:50
Янгиликлар
Александр Мочинов: БААга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади
“Бу каби халқаро ўртоқлик ўйинларини ташкил қилгани учун ЎФФ раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, БАА Футбол Уюшмасига ҳам ташаккур айтаман. Бу йил БАА ёшлари билан иккинчи бор тўқнаш келмоқдамиз. Уларга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади.
Умуман олганда, бугунги беллашув қизиқарли ўтди: пенальтилар бўлди, четлатишлар, курашлар. Мен ҳакамлар қарорини муҳокама қилмайман ва буни ёқтирмайман. Жасур Раҳимовнинг қоши ёрилди ва у дарҳол шифохонага юбоирлди. Унинг ҳолати оғир эмас. Футболчи бугуннинг ўзида жамоа сафига келиб қўшилади.
Футболчилар ҳали ёш ва ҳужумда ўзини бироз йўқотиб қўяди. Бирга-бир вазиятлардан унумли фойдаланмаганини шу билан изоҳлаш мумкин. Ҳимояда ҳам шундай. БАА ёшлар термаси ҳам шундай муаммоларга дуч келганини кўрдик.
Саралаш ўйинлари олдидан ҳимоя чизиғидан хавотирим бор. Кўплаб ўйинларни ўрганиб, таҳлил қилдик. Шунинг учун, ҳимояга эътиборни қаратамиз. ОЧ саралашидаги рақиблар ҳақида маълумотлар топиш қийин, аммо улар бор. Имкон қадар рақиблар ҳақида маълумот тўплашга ҳаракат қиляпмиз”, – деди Александр Мочинов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар