UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  32 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  4 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  1 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  10 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  30

Александр Лобанов: “Пахтакор” билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик” Янгиликлар

Александр Лобанов: “Пахтакор” билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик”

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Металлург” (2:1) учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу жамоалар иштирокидаги ўйинлар доимо мухлисларнинг диққат марказида туради. Кўпчилик таҳмин қилганидек, учрашувда “шерлар” ғалаба қозонди. Бироқ баҳсда мезбонлар томонидан киритилган дастлабки гол мунозараларга сабаб бўлди.  “Металлург” посбони Александр Лобанов ҳам учрашувдан кейин сайтимизга интервью бериш чоғида, бу вазиятга тўхталиб ўтди. 

- Александр, аввало суҳбатимизни собиқ жамоангиз бўлмиш “Пахтакор”га қарши кечган ўйиндан бошласак. Учрашувда “Металлург” дуранг қайд этиши ҳам мумкин эди. Фикримизга қўшиласизми?

- Албатта, амалдаги чемпионга қарши ёмон ўйин кўрсатмадик деб ҳисоблайман. Учрашувни ҳамма кўрди. Жамоамизга бирозгина тажриба етишмаслиги панд берди. Биринчи гол ўйиндан ташқари холатда киритилгани эса бизни янада асабийлаштирди. Афсуски ҳакамларнинг хатолари якунда мағлубиятга учрашимизга олиб келди.Менимча камида дурангга лойиқ эдик. 

- Бу йилдан бошлаб Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигаси ўйинларида ҳакамлар учун енгиллик яратиш тариқасида VAR тизимидан фойдаланиб келинмоқда. Бу бўйича нима дейсиз?

- Фикримча бу нарса керак. Чунки ўзингиз кўряпсиз, худди “Пахтакор” билан ўйинимиздаги каби ҳакамлар жиддий хатоларга йўл қўймоқда. Улар ҳақиқатдан ҳам адашяптими ёки ростан қиляптими буни ҳеч бир инсон айтиб бера олмайди. Ҳакам хатодан кейин маълум муддатга четлатилмоқда. Лекин натижа барибир қолади. Ишонасизми “Пахтакор” билан дуранг учун раҳбарият мукофот пули вада қилганди. Агарда камида дуранг қайд этилганида уйимизга мукофот пули билан, яхши кайфиятда кириб борардик. Қанот ҳакамининг жиддий хатоси туфайли бундан қуруқ қолдик. Энди нима десак ҳам ҳеч нима ўзгармайди. Назаримда Суперлиганинг ҳар бир ўйинида ВАРдан фойдаланилса адолатли бўларди. Ҳакамлар хатоларини ўз вақтида тўғрилаб кетишига имконият туғилади. 

- “Металлург” ҳозиргача тўртта ўйин ўтказиб, шундан учта баҳсда мағлубиятга учради ва бир маротаба ғалаба қозонди холос. Жамоангизнинг ушбу муваффақиятсизлиги вақтинча деб ҳисоблайсизми?

- Хабарингиз бор, бизда яқинда бош мураббий ўзгарди. Шунингдек мураббийлар штабида ҳам айрим ўзгаришлар юз берди. Энди жамоанинг ўйин услубига ҳам ўзгартириш киритилмоқда. Футболчилар аста-секин янги тактикага мослашиб бориши учун бироз вақт керак. Умид қиламанки, кейинги турлардан мухлисларимизни қувонтира бошлаймиз. Табиийки турнир жадвалидаги ўрнимиз ҳам яхшиланиб бораверади. 

- Дарвоқе, “Металлург”нинг тажрибали футболчиси сифатида жамоада бош мураббийнинг ўзгариши бўйича қандай муносабатда бўлдингиз?

- Бу - клуб президентининг қарори бўлди. Уни ортиқча муҳокама қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Раҳбарият жамоада ниманидир ўзгартиришни истади. Шунинг учун бош мураббий ўзгарди. Биз футболчилар ҳар қандай холатда ҳам мажбуриятимизни бажаришимиз керак. Жасур Абдураимов ҳам узоқ вақт “Пахтакор” мураббийлар штабида фаолият юритиб, ўзига яраша тажриба орттирди. Эндиликда ўзининг фалсафасини “Металлург”да намоён қилади. 

- “Металлург”да дарвозабонларни узоқ йиллардан буён шуғуллантириб келган Алишер Аҳмедов яқинда жамоа билан хайрлашди. Унинг ўрнида иш бошлаган Пётр Гизимчук билан ишлаш қандай кечмоқда?

- Албатта ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша ишлаш услуби бўлади. Аҳмедов ва Гизимчукнинг машғулот ўтказиши, шогирдларини ўйинга тайёрлаши бўйича қарашлари умуман фарқ қилади. Биз профессионаллармиз ва қайси мураббий билан бўлмасин астойдил ишлаб, топшириқни бажаришимиз керак. 

- “Металлург” шу кунгача тўртта ўйинда бешта тўп ўтказиб юборди. Айтингчи ушбу голларда ўзингизни қанчалик айбдор ҳис қиласиз?

- Ўтказиб юборилган голларда барибир истайсизми йўқми асосий юк дарвозабонга тушади. Имкон қадар ҳар бир ўйинда жамоамни голлардан қутқариб қолишга уринаман. Лекин футбол хатолардан холи эмас. Дунёнинг манаман деган таниқли посбонлари ҳам баъзида хатога йўл қўймоқда. Асосийси хатони кейинчалик бошқа такрорламаслик керак. Биласизми ҳар бир ўйинда видео-операторимизга илтимос қилиб, учрашув тасмасини айнан ўзим иштирок этган вазиятларни кесиб (нарьезка) беришини ва шу орқали ўзим уйда ўйинларимни кўриб чиқиб, таҳлил қиламан. 

- Кейинги тур “Металлург” ўз уйида “Андижон”га қарши баҳс олиб боради. Бўлажак учрашув ҳақида нима дейсиз?

- Андижонликлар ҳам имкон қадар очко билан қайтишга уриниши аниқ. Лекин биз ҳам ўз майдонимизда мухлисларимизни ғалаба билан хурсан қилишни истаймиз. Учрашув жангавор руҳда ўтиши турган гап. Менимча биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилади.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика