Александр Лобанов "Андижон"га қарши майдонга тушмайди

Narzulla Saydullayev
9 авг 2019
Бекободнинг "Металлург" жамоаси ушбу турда Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" жамоасини қабул қилади.

Ўтган турда Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши баҳсда огоҳлантирилган "Металлург" жамоаси асосий дарвозабони Александр Лобановнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли, "Андижон" жамоасига қарши бўладиган учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Александр Лобанов "Пахтакор"-"Металлург", "Навбаҳор"-"Металлург", "Металлург"-"Насаф" ва "Насаф"-"Металлург" учрашувларида огоҳлантирилган.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Андижон” матбуот хизмати