

Россия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Александр Кержаков ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.
"Бутун Россияни ғалаба билан табриклайман! Бу ерда тарих ёзиляпти. Ҳозир жуда қаттиқ ҳаяжондаман. Испания бунгача бирор марта ҳам ЖЧ мезбонларини ютмаганди. Бугун ҳам шу воқеа такрорланди. Чорак финалда ким билан ўйнаймиз? Бунинг нима фарқи бор, ҳаммани ютамиз".
Эслатиб ўтамиз, Россия чорак финалда Хорватия - Дания баҳси ғолибига қарши майдонга тушади.



